Таклиф Тошкент шахар ИИББ ЖХД ЙҲХБга таклиф Тошкент
#Таклиф

Тошкент шахар ИИББ ЖХД ЙҲХБга таклиф

Тошкент шахри, Кўкча масжиди томонидан Шофойиз кўприги томонга юришда ўртада светофор ўрнатилган. Бу светофор пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган. Аммо шу жойда пиёдалар ўтиши серқатновлиги жуда паст. Пиёдалар бўлмаса ҳам ҳайдовчилар учун қизил чироқ ёнади ва қоида бўйича албатта улар тўхтаб туриши керак. Агар пиёдалар серқатновлиги кам бўлганлигини инобатга олиб, бу светофорни олиб ташланса ёки бўлмаса махсус тугма ўрнатиб, фақат пиёда томонидан бу тугмани(кнопкани) босганда ҳайдовчиларга қизил ёнишини ташкиллаштирса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳайдовчиларнинг ва бошқа йўловчиларнинг вақтлари зоеъ кетмаган бўлар эди.

Сизнинг фикрингиз қандай?

Қуйида ўз фикрларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Биласизми ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич
AvtoblogUz | Мақсуд Музаффаров
#тест #ЙҲҚ Ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқаришга рухсат этиладими? @avtobloguz
#Биласизми?

ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш;

ЙҲҚнинг 12-бандига асосан тақиқланган.

📗 Ман этиладиган даражада носозлиги бўлган транспорт воситаларини бошқариши,
(125-модда иккинчи қисмига асосан)

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

P\S:
Эски йўл ҳаракати қоидалари бўйича, фақатгина ҳайдовчи томонидаги(йўловчи томондаги айтилмаган эди) ойна тозалагич ишлмаётгани учун жавобгарлик мувжуд эди.

@avtobloguz
941ни яна бир қоидабузарлиги Бир неча кун аввал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
941ни яна бир қоидабузарлиги

Бир неча кун аввал Қашқадарё вилоятида иш олиб борадиган 01941YHA рақамли мултирадар автомашинасини йўл чизиғини босиб ҳаракатланганини чиқарган эдик. Унга жавобан ушбу автомашина ҳайдовчисига чора кўрилган эди.

Бугун ушбу автомашинанинг яна бир қоидабузарлиги видеоси келиб қолди.

Албатта бу холат бўйича ҳам чора курилади деган умиддамиз.

Ҳурматли Шахсий хавфсизлик бошқармасининг Қашқадарё бўлими масъуллари!

Аввалги ҳолатда протокол ёзган гаи акалар бу машинани эски 60 кундан ошган қарздорлиги учун чора кўрмаган кўринади.

Бу сафар шу масалани ўзларингиз назоратга олиб халқ олдида Қашқадарё ГАИ акалари мултирадарга таниш билиш қилади деган гапни олдини олинг.

Қарздорлик масалалари хам оддий одамлар каби кўриб чиқилсин.

@avtobloguz
қарздорлик рейд Кун қарздори 75701VSF Қонун хамма учун
#қарздорлик_рейд

Кун қарздори 75701VSF

Қонун хамма учун баробар. Лекин 60 кундан ўтган жаримаси бор VSF жарима майдонига қўйилмайди.

@avtobloguz
қарздорлик рейд Кун қарздори 75204VSF Унинг жами қарзи
#қарздорлик_рейд

Кун қарздори 75204VSF

Унинг жами қарзи- 8 та.

Хаммаси 60 кундан ошган жарималар.

Қонун хамма учун баробар. Лекин VSF жарима майдонига қўйилмайди.

@avtobloguz
Фарғона ва Марғилонни боғлаб турувчи кўприкнинг таъмирланишига 9
Фарғона ва Марғилонни боғлаб турувчи кўприкнинг таъмирланишига(!!!) 9 млрд 300 млн сўм ажратилгани айтилди. Аммо менинг назаримда бу пуллар ҳам мақсадли сарфланиши шубҳа остида.
1 млрд. сўмлик ишни бажариб қолган суммани талон-тарож қилинмаслигини қаттиқ назорат қилиш зарур.

Обидов Нодир

@avtobloguz
Каламушлар жуда кўп экан ҳали бери халқ яхши
AvtoblogUz | Мақсуд Музаффаров
Янги Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шахри, Юнусобод тумани Йўл қурувчилари, инженерлар, лойиҳа муаллифлари, ижрочилари ва уларни назорат қилувчи орган масъуллари ва мансабдор шахсларда - айб йўқ!!! Ҳаммасига айбдор - шу ўсиб чиққан ўтлар. Уларни ҳаммасини…
Каламушлар жуда кўп экан, ҳали бери халқ яхши яшамайди

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг 2021-2022 йилларда йўл хўжалиги лойиҳаларида амалга оширилган қуриш-таъмирлаш ишларини ўрганишлари кўрсатганидек, 45 та ҳолатда 34 млрд 575 млн сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган.
Долларда ҳисобланса бу 3,145 млн. АҚШ долл. тенг бўлади.

Шундан 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича жами 23 млрд 177 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари қонунга зид равишда сарфланган.

Мисол учун, Наманган вилояти Поп туманидаги 4Р-125 “Ғурумсарой - Хонобод - Чодак - Гулистон” автомобиль йўлининг 10–37 км қисмида лойиҳа қиймати 3 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини бажаришда “Наманган кўприклардан фойдаланиш” УК мансабдор шахслари томонидан ҳақиқатда бажарилмаган 2,5 млрд сўмлик иш ҳажмини ҳисоботларга қўшиб ёзиш орқали жамғарма маблағларини талон-торож қилингани аниқланган.

Аллоҳ хор қилсин каламушларни, халқ ва давлат пулини еб, болаларига едиргани албатта тешиб чиқади

@avtobloguz
941 мултирадар жарима майдонига қўйилдими Барчамизга маълумки агар
941 мултирадар жарима майдонига қўйилдими?

Барчамизга маълумки, агар қоида бузсак ва протокол ёзиш учун ЙПХ ходими тўхтатса албатта эски жарималарни кўради.

Агар 60 кундан ошган жаримамиз бўлса машинамизни жарима майдонига тиқади.

Бугун эълон қилган видеомизга асосан 01941YHA радар мошинаси ушланиб протокол ёзилди.

Уни эски 60 кундан ошган жаримаси бор экан. Хали базадан ўчгани йўқ.

Ҳурматли Қашқадарё вилояти ЙҲХБ масъуллари!

Бу машинани 60 кундан ошган жаримаси бор деб жарима майдонига қўйдингизми йўқми?

Қўймаган бўлсангиз нега жаримани тўлаттирмадингиз?

П/С: таниш-билишга келганда эски жарима кўрилмай фақат протокол ёзиб қўйиб юбориладими дейман.

@avtobloguz
Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди Каналимиз орқали эълон
Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Каналимиз орқали эълон қилинган видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Nexia" русумли, 01941YHA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан тегишли тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Бу хақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

@avtobloguz
Қоидабузар мултирадар ҳайдовчиси Қашқадарёда ҳаракатланадиган 01941YHA рақамли нексия
Қоидабузар мултирадар ҳайдовчиси

Қашқадарёда ҳаракатланадиган 01941YHA рақамли нексия-3 мултирадари ҳайдовчиси йўл чизиғини босгани ҳақида видеоча келиб қолди.

П/С: Қашқадарёга битта протокол совға. Қолган 19 тани ходим ўзи топар 😂

@avtobloguz

3649838

Каналов

204424659

Сообщений