⚡️
Яхши қарор: қатор ОТМларда дарслар 9:30дан бошланади
✅ 11 январдан пойтахтдаги метро бекатларига яқин жойлашган 16та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30га
ўзгаради. Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ.
Дарслар 9:30дан бошланадиган ОТМлар рўйхати:– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;
– Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
– Пучон университети;
– ТМC институти;
–Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали;
– Ўзбекистон давлат консерваторияси;
– Вебстер университети;
– Тошкент кимё-технология институти;
– Тошкент фармацевтика институти;
– Тошкент давлат юридик университети;
– Тошкент молия институти;
– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент давлат техника университети;
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
– Янги Ўзбекистон университети.
Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 8:00дан, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида эса 8:30дан бошланади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈