💸Энергетика вазирлиги мурожаати: Қишдан чиқиб олиш учун ҳаммамиз биргаликда энергияни иқтисод қилайлик
«Хатоларимиз сабабли совуққотяпмиз. Аммо ҳозир, шу лаҳзада, бир мушт бўлиб, жамият бўлиб қиш совуғидан ўтиб олмасак бўлмайди. Бу бизнинг қўлимиздан келади. Ҳар биримиз энергияни иқтисод қилишга уринсак, талафотларни камайтиришимиз мумкин бўлади».
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги буюртмаси билан яратилган анимацион мурожаат.
⚡️Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади
Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.
Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.
❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2022-2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Деҳқонобод тумани ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ТУМАН ШТАБИ” ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
"Dehqonobod kaliy zavodi" AJ Boshqaruv raisining jamiyatimiz ishchi-xodimlari va ularning oilalari hamda jamiyatimiz hamkorlariga bayram tabrigi. Bayramingiz muborak bo'lsin!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.