КУН ОЯТИ وَهُو ٱلَّذِي خَلَق ٱلسَّمَٰوَٰت وَٱلۡأَرۡض فِي
КУН ОЯТИ:

وَهُوَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ وَكَانَ عَرۡشُهُۥ عَلَى ٱلۡمَآءِ لِيَبۡلُوَكُمۡ أَيُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلٗاۗ وَلَئِن قُلۡتَ إِنَّكُم مَّبۡعُوثُونَ مِنۢ بَعۡدِ ٱلۡمَوۡتِ لَيَقُولَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٞ

У (Аллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз яхшироқ иш амал қилиб яшашингизни синаш учун олти кунда осмонлар ва Ерни яратган Зотдир. Илгари У зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган эди). (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қасамки, агар сиз: «Шак-шубҳасиз, ўлганингиздан кейин қайта тирилурсизлар», десангиз, албатта кофир бўлган кимсалар: «Бу очиқ сеҳр-жодудан ўзга нарса эмас, дейдилар.

(Ҳуд сураси, 7-оят).

https://t.me/hamd_masjidi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ БАРОКОТУҲ Бошлаб олган янги
🤲🎊​​🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ БАРОКОТУҲ! 🌹🎊🤲

🤲🍀Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹🍀... Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹🍀... Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹🍀... Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹🍀... Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹🍀... Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹🍀... Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹🍀... Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹🍀... Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌹🍀... Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

😊☀️🌹XАЙРЛИ ТОНГ!🌹🌤

☝️🌹🤲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

https://t.me/hamd_masjidi
Аллоҳдан қўрқадиган қалб қандай гўзал Қариялар кўп ривоятларни
​​
Аллоҳдан
қўрқадиган қалб қандай гўзал!

Қариялар кўп ривоятларни айтиб туришади. Улар санад ва матн жиҳатидан саҳиҳ бўлмасада, аммо маънан дурустдир.

Мана ўша ривоятлардан бири:
«Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида бир қуш сув ичгани борибди. Аммо у ерда болалар ўйнаб туришган экан. Қуш: «Болалар тарқалгунча кутиб турай, яна улардан менга бирор захмат етмасин. Улар кетса мазза қилиб сув ичиб чанқоғимни қондираман», деб кутиб турибди.

Бироздан сўнг болалар тарқала бошлашибди. Уларнинг охиргиси кетиши билан сувнинг олдига бир узун соқолли, виқорли бир чол келибди. Қуш ўзича дебди: «Бу шайхдан менга ҳеч қанақа зарар етмаса керак. Бунақа соқол фақат шайхларда, обид ва зоҳидларда бўлади».

Қуш шундай деб сув ичгани тушган экан, ҳали чол унга қараб тош отибди. Тош унинг бир кўзини кўр қилибди. Қуш чолдан шикоят қилгани Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келибди. Сулаймон алайҳиссалом дарров чолни чақиртирибдилар. Икки хусумадгўйнинг гапини эшитиб кўрган Сулаймон алайҳиссалом қасос учун чолнинг кўзини ўйиб олишга ҳукм қилибдилар. Шунда қуш Сулаймон алайҳиссаломни тўхтатиб шундай дебди:

«Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Унинг кўзига тегманг. Кўзларининг айби йўқ. Унинг соқолини қириб ташланг. Аллоҳга қасамки, унга ишонишимга, бемалол бўлишимга унинг соқоли сабабчи!».

Ҳақиқатдан ҳам дин ташқи кўриниш бўлишдан аввал гавҳардир, мағздир.
Шаксиз иккаласи ҳам муҳим. Аммо қалби фожир одамнинг ташқи кўриниши дин бўлиши қанчалар қабиҳ! Аксинча, ташқи кўринишида дин кўринмасада Аллоҳдан қўрқадиган покиза қалб қандай гўзал!

Соқолимизни узун қилишдан олдинроқ инсонлар молидан, уларнинг ҳақларидан қўлимизни тортишимиз лозим.

Тишларимизни мисвок билан тозалашдан олдин уларни инсонларни гўштини ейишдан тозалашимиз керак.

Луқмони Ҳаким ўғлига айтган экан:
«Ўғлим! Битта бўлса ҳам эҳтиёт бўлиш лозим бўлган кишидан эҳтиёт бўлавер. Қалбинг фожир бўла туриб ўзингни инсонларга Аллоҳдан қўрқадиган киши қилиб кўрсатма!».

Абдулқодир Полвонов

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 https://t.me/hamd_masjidi
Алқасосу миналҳақ Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога
Алқасосу миналҳақ

Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб деди: Эй, Раббим! Сенинг адолатингга шак йўқ. Аммо, бу дунёда бир-бирига зулм қилаётганлар бор. Мазлум одам ўзига зулм қилган кишидан шу дунёнинг ўзида ҳаққини олиши мумкинми?
Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Аср вақтидан кейин фалон жойга борсанг, мазлум золимдан ўз ҳақини қандай олганини кўрасан, деди.
Мусо алайҳиссалом айтилган вақтда айтилган жойга бордилар. У ер тоғли жой бўлиб, тоғнинг тепасидан шарқираб сув оқиб тушаётган экан. Мусо алайҳиссалом бу ерда нима бўлар экан, деб бир чеккада кузатиб турдилар. Бир пайт туяга минган бир одам келди. Туясидан тушиб сув ичмоқчи бўлди. Белига боғлаган белбоғини ечиб бир чеккага қўйди. Сувдан қониб ичди ва туясини ҳам суғорди. Бир оз дам олгандан кейин туясига миниб кетди. Аммо, белбоғини унутиб қолдирди. Бир оздан сўнг эшакка минган ёшгина йигит келди. У ҳам эшакдан тушиб сувдан ичди ва эшагини ҳам суғорди. Бир пайт ерда ётган белбоққа кўзи тушди ва уни олиб қараса ичида анчагина тилло ва қимматбаҳо тақинчоқлар ўралган экан. Бола у ёқ-бу ёққа қарадида ҳеч ким кўринмагач, белбоқни олдида эшагига ўтириб кетди. Орадан кўп ўтмай сув ичгани кекса бир чол келди. Чол сув ичиб турган эди, белбоғини унутиб қолдирган туякаш келди ва белбоғини қўйган жойидан ахтарди. Топа олмагач чолдан белбоғини сўради. Чол эса, ҳеч қандай белбоғни кўрмаганини айтди. Шунда туякаш жаҳл билан қўлидаги ҳанжарни чолга санчиб олди ва чол ўша ерда вафот этди.
Бу воқеани кузатиб турган Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: Эй, Раббим! Аҳир беайб бир қарияни ўлдирдику?!-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Бу қария кўп йиллар олдин туякашнинг отасини ноҳақ ўлдирган ва бундан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Эшак минган боланинг отаси эса, туякашнинг қўлида йигирма йил ишлаган, аммо туякаш унинг ҳаққини бермаган эди. Бугунга келиб бола отасининг ҳақини олди, туякаш эса отасининг қотилини ўлдирди, деб жавоб берди.

https://t.me/hamd_masjidi
Илм талаб қилиш одоблари 3-маъруза Манба Ижтимоий одоблар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм талаб қилиш одоблари (3-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (358-366 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/PV5zIw2duQE
@hamd_masjidi
Вақтнинг закоти Намозларни ўз вақтида адо қилар экансан
Вақтнинг
закоти

Намозларни ўз вақтида адо қилар экансан, қимматли вақтингдан Аллоҳ таолонинг тоати учун бир қисмини ўтаган бўласан. Бунга мукофот ўлароқ, Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўяди. Оз муддат ичида ҳам кўп ишларни қилишга қодир бўласан.
Бордию инсон қимматли вақтини илм мажлисларига ҳозир бўлиш ёки қийналиб қолган мусулмонларга ёрдам бериш каби ибодатлар билан Аллоҳ таолога яқинлашишга қизғанадиган бўлса, Аллоҳ таоло ундай кишининг вақтига талофат етказади. Ўшанда, инсон тавфиқдан бебаҳра қолганини ҳис қила бошлайди. Уни кўп ишлар билан машғул ҳолатда топасан. Бир жойдан бошқа бир жойга бораверади, бир неча сония олдин кетган ўша жой эгасини топа олмай юради. Шаҳарма-шаҳар сафар қилиб юраверади. Бирорта иши ҳам амалга ошмайди.
Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўйишга ҳам, уни зое қилиб қўйишга ҳам қодир. Шу сабабдан ҳам айтамизки: “Вақтнинг ҳам закоти бор”.
Агар Аллоҳнинг тоатида, илм талабида, ибодатлар ва солиҳ амалларни қилишликда вақтингни инфоқ қиладиган бўлсанг, албатта, Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўяди.

© Муҳаммад Ротиб Набулсий

https://t.me/hamd_masjidi
КИФОЯ АЗОННИНГ ТАРИХИ ВА ҲУКМИ Абдуссомад домла Жўрақулов
КИФОЯ:

АЗОННИНГ ТАРИХИ ВА ҲУКМИ!

Абдуссомад домла Жўрақулов

Каналга уланиш
https://t.me/hamd_masjidi
ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ Газга насос
ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:

لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه

яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қабрдагилар қабр азобидан қутулиш учун қиёмат тезроқ бўлишини
Қабрдагилар қабр азобидан қутулиш учун қиёмат тезроқ бўлишини хоҳлайдилар. Дунёдагилар уларнинг пушаймон ҳолларидан бехабар, гуноҳ қилаверадилар. Фақат вафот этганларидан сўнггина дунёдалигимизда нима учун кўп ибодат қилмадик деб пушаймон бўладилар.

Довуди Тойи роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/hamd_masjidi
САДАҚАНИНГ ФАЗИЙЛАТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ Абдуссомад домла Каналга уланиш https
САДАҚАНИНГ ФАЗИЙЛАТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?!

Абдуссомад домла

Каналга уланиш
https://t.me/hamd_masjidi

506637

Каналов

2365983

Сообщений