Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота оналари Гўдаклигида вафот
Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари

Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари Аллоҳ таолонинг ҳузурида эътиборга олинади. Аллоҳ таоло иккалаларининг сабри учун уларни мағфират қилишни хоҳлайди. Лекин нима сабабли уларни мағфират қилади? Болаларини уларга шафоатчи қилиб кечиради.

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис ворид бўлган. У зот айтадилар: “Албатта ёш бола жаннат эшигига тиралиб олиб, ҳатто ота-онасини жаннатга киргазмагунча кирмай туриб олади”.

Яъни жаннат эшигига осилиб, ўрнидан қимирламай, у ерга чалқанча ётиб олади. Гўёки у эътироз билдириб айтади: “Эй Раббим, ота-онамни мен билан бирга жаннатга киргазмагунингча ёлғиз ўзим кирмайман”.

Энди бу меҳрибонликнинг масдари қаерда? Бу ғамхўрликни ушбу боланинг қалбига Раббимиз солиб қўймадими?!

Демак, ота-она Аллоҳнинг ҳузурида эътиборга олиниб, уларнинг сабри сабабли Аллоҳ уларни кечириб юборади. Албатта, бу нарса боланинг эҳтиромидан бўлади. Бола жаннат эшигига осилиб олиб: “Эй Раббим, мен ота-онамсиз жаннатга кирмайман”, – дейди.

Бас, шундай экан, шафоат ҳақиқатда бор нарса. Лекин шуни билингларки, қайсидир солиҳларнинг шафоати Аллоҳ таоло раҳматининг бир бўлагидир.

Имом Бутийнинг суҳбатларидан
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

✿•┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈•✿

@ibratli_sozlar
Diqqat Qiziqarli O 39 yin Raqamlardan birini tanlang
😁 Diqqat Qiziqarli O'yin !!? 😁

Raqamlardan birini tanlang va Sevgan insoniz Sizi qanchalik Sevishini bilib oling...🥰

👇 JAVOBLARNI TEKSHIRISH 👇
Катта йўл бўйида кўчага қараган давлат уйларидан уч
Катта йўл бўйида кўчага қараган давлат уйларидан уч хонаси ўшаларники. Бир пайтлар уруш даврида руслар яшаган двор(ҳовли)лардан. Деразаси кўчага қараган. Хотини ярим тунгача дераза олдида ўтган-қайтганга писта, сигарет, сақич, ароқми яна нималардир сотиб ўтиради. Кундузи ҳам деразасининг ташқарисига ҳар хил сувқоғоз сумкаларни осиб қўйиб, деразасининг битта кўзидан савдо қилади. Аммо кечқурунлари дераза олдидан қимирламайди. Дераза ёпилади, ичкарида телевизор қўйиб, ўзи дераза ёнида ўтириб, дискда ҳар хил киноларни томоша қилиб ўтиради. Муштарий келиб, деразани тиқиллатади, аёл дарчани очиб у билан савдо қилади. Шу сабабли эридан хабар олиш эсигаям келмайди.

Хуллас, Баҳромнинг турмуш тарзи шунақа. Икки ўғил, икки қизи бор. Тўнғичи олтинчи, кенжа ўғли тўртинчида ўқийди. Кейингилари қиз.
Баҳромнинг бор умиди шу икки ўғлидан.
Давоми бор.
Муаллиф: Раъно
Улашди: ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ
Бу ерга яшовчилар ўз масканларига ўзлари ном ҳам
Бу ерга яшовчилар ўз масканларига ўзлари ном ҳам қўйиб олишган. "Янги ҳаёт" посёлоги.
Баҳром ана шундай ўзбошимчалик билан уй қурганлардан биттаси.
Бу ерда яшовчилар кўп нарсани билишади, жумладан, бундан кейин дарёнинг тошиб, бу ерларни сув босмаслигиниям билишади. Чунки, ҳар давлат, ҳар вилоят, ҳар туман сув омборлари қуриб, Амударё сувини тортиб олаётгани, дарё кун-кундан ҳолсизланиб, кичрайиб бораётгани, бундан кейин кучли тошқин бўлмаслигиниям билишади.
- Колхоз-совхозлар дарё ўзанларигача пахта экиб, ҳамма жойни эгаллаб олишаётган бир пайтда, одамлар ҳам ўзбошимчалик билан ўзларига уй қуриш учун ер олишса нима қипти?!- дейишади. Уларнинг ҳукуматга қолиб турган куни йўқ. Ўндан бир ё юздан бир киши давлат идорасида ишласа, ўзини бахтиёр деб ҳис этади. Ахир, ҳеч қаерда иш йўқ. Қаро меҳнат учун ҳам пора бергиси келмаган халқ далага чиқиб, экин-тикин қилиб, мол боқиб, бир амаллаб кунини кўрарди.
-Эҳҳ, каатта бир мошин заводми, ҳеч бўлмаса алюмин заводми қуриб ташласа бўлмайдими, президент,- нолийди Баҳром кечқурунлари жўралари билан кулбаси олдида ташланган шолчада карта ўйнаб ўтираркан.
Ҳар кун Баҳромнинг уйига ошналари йиғилишади. Карта ўйнашади. Ютқазган бир шиша "Чемен" виносини олиб келади. Бу унча қиммат бўлмагани учун, ўтириб пиёзга туз сепиб газак қилишади.
-Иш бўлганда ишлармидинг,Баҳром?
-Нима қилибди. Маоши яхши бўлса ишлардим. Бу ерда тўртта ҳандалак палагини қўриқлаб ётгандан яхшийди. Афсуски...
Афсускиси, аввалроқ ўғирлиги сабабли қамалиб чиққан. Ҳужжатига қамалган деган муҳр босилган. Иш бор бўлсаям бу тамға билан ҳеч қаерга ишга олишмайди.
-Мен марказ қурилишига кетдим ўтган йил,- суҳбатни давом эттирди ошнаси Рўзибой,- Олимпиада шаҳарчаси қуриляптию пойтахтда.
-Кейин-чи, кейин?
-Бир йил ишладим. Маоши зўр эди. Ётоқхонаям берди. Ишиям оғир эди.
-Ойлиги зўр бўлса, нега қайтдинг?
-Йиқилдим козёлдан...
Козел деб қурувчилар баланд жойларда ишлаётганда, оёғи остига қўйиладиган тахта суянчиқни айтишади.
-Ҳаа, қаттиқ лат емадингми?
-Оз қолса, умуртқам синаркан. Даволандим. Энди оғир иш қилолмайман.мана юрибман.
Баҳром уни гапга алаҳситиб, яна ютиб олди.Бугун иккинчи шишани ютиб олиши.
Давра қизигандан қизийди. Яна бир-иккита зериккан қўшнилар уларнинг ўйинига қизиқиб келишди.

Баҳром карта ўйнашда устаси фаранг. Одамларни гапга солиб, ўзи иш билан банд бўлади, ҳар доим қўли баланд келади. Ярим тунда, яна шаҳар узоқ. Карта ўйновчилар винони қаердан олишади?
Албатта, Баҳромнинг ўзидан. Ютиб олган виноларини ошналарига дарров пуллаб юборади.
Онаси ўғли Ботирни отасига кўз-қулоқ бўлсин дея, маллакка жўнатади. Хотининг рашк қилишидан Баҳром ичидан ҳам қувонади, ҳам кулади. "Битта ўзимни бўри ермиди. Одамларнинг эридай келишган, хушқомат бўлсам ҳам майлийди. Касбим тузук бўлсаям майлийди".
Ботир, отасининг ташқарида ошналари билан талашиб-тортишиб карта ўйнашига бироз қизиқиб қараб, ҳафсаласи пир бўлади. Отаси боплаб ошналарини лақиллатиб ўтирибди. Менга нима дейдию, уйга кириб ухлайди.
Алламаҳалгача карта ўйнаб, икки-уч бор чойдишда чой дамлаб ичиб, кейин ошналар тарқалишади.
Баҳромнинг иши ана ундан кейин бошланади. Ошналаридан биронтаси ким шаҳардаги уйига кетганини айтиб қолса,борми, тўғри ўша ёққа бориб, ўғирлик қилади. Уйидан тузукроқ нарса топмаса,ҳеч бўлмаса иккита товуғини чопонига ўраб олиб келади. Ўғлигаям сездирмай, полизнинг оёқ учидаги кўл ёнида сўйиб, товуқ патларини ўша ёққа ташлаб қайтади.
Эртаси, мабодо қўшниси товуғи олинганини билиб қолса ва кўл бўйида товуқ патларини қонни кўриб қолса, Баҳромгаям шу нарса керак, унга етиб ортади.
-Бу ер дала бўлса, тулкилар, мўжак(чиябўри) беҳисоб. Анави кун бизниям товуқлардан бирини кўл бўйида патлари ётибди. Еб кетибди ҳаром ўлгурлар.
Қўшниси ўша далил билан уйига қайтади ва товуқхонасини мустаҳкамлайди, қулфлайди.
Баҳромнинг ҳар кун кечқурун ошнавозлик қилиши учун ҳам хотини шаҳардан бери келмайди. Бунинг
устига хотини савдогар, Ўзбекистонга,Тожикистонга ва бошқа истонларга қатнайди. Аммо бозорда ҳеч нарса сотмайди. Нима олиб келиб, нима билан савдо қилишини биргина Худо билмаса,бандаси билмайди.
МАФИЯ ОТАСИ 1 Бугун қалъадан озиқ овқат олиб
МАФИЯ ОТАСИ
1.

-Бугун қалъадан озиқ -овқат олиб кел. Чой, шакар тугаган. Макарон ҳам.ҳам картошка-пиёз ҳам. Онанггаям айт, кечга яқин келсин,- Баҳром велосипедга миниб, шаҳардаги ҳовлига кетаётган ўғли, олтинчи синф ўқувчиси Ботирга буюрди.
-Хўп бўлади, ҳеч қаёққа кетиб қолманг дада, болла сапчаларни узиб кетишмасин.
-Қаёққаям кетардим,- ўзича жаҳл билан жавоб берди Баҳром. -Ойинг мени бу ерга михлаб, қоқиб қўйган бўлса.
Баҳром ҳам бошқаларга ўхшаб, аввалига полиз майдонидан битта кулба қурди. Кечқурун бир думалаб туришга яраса бўлди деган мақсадда. Кейин кўрдики, бошқалар катта-катта иморатлар қуришяпти. Уям бошқалардан қолмаслик учун, ҳалиги хонага тақаб, иккинчи хонани қурдирди. Шу билан бирга ерга қовун-тарвуз,макка-сакка экди. Кўрдики, ҳосил бинойидайгина. Шу сабабли кўрпа тўшагини кўтариб, кўчиб қайтаверди. Ўзига ўхшаган ярим қўшнилар бу ерда анчагина эди. Аксарияти эркаклар. Хотинлари шаҳар ҳовлида болалари билан қолган. Улар эса полиз баҳона эркинлик истаб чиқишган дайрободга.

Амударё жуда шиддатли, катта дарё. Қадимда бу дарёни Жайҳун деб бекорга номлашмаган. Дали дарё деган номиям бор. Унданам аввалроқ, массагетлар ва уларнинг аждодлари, оловга сиғинувчилар даврида Окс, Ўкуз дарё номи билан аталган экан. Ана шу номи кўп дарёмиз тез-тез ўзанини ўзгартириб туриши билан бошқа дарёлардан жуда катта фарқ қилади. Дарё ташлаб кетган ўзанлар, дарё соҳилидаги чангалзорларга айланиб, овчилар ов қиладиган майдонларга айланади кейинчалик...
Бизнинг шаҳримиз ана шу дарёнинг соҳилида жойлашган, қадимий маскан. Тарихи Самарқанду Бухоро билан тенг десак, янглишмаган бўламиз.
Қадимда дарё соҳилида катта қалъа бўлган. Қалъанинг тўртта катта дарвозаси бўлиб, атрофи қалин,баланд девор билан ўралган экан. Ана шу қалъа ўрни, шимолда Тўнғиз кўприк, жанубда Эски шаҳар, ғарбда Аннақули тепа ва шарқда Бекнинг қўрғони билан туташиб кетган. Бу тўртта даҳа ҳозир ҳам шаҳарнинг энг асосий халқаларидан бири саналади.
Собиқ Шўролар даврида шаҳарда қурилишлар кўп бўлган, одамлар жой билан таъминланган.
Кейинги турғунлик даврида қурилишлар тўхтаб, қайта қуриш даврида қайта қуриш учун атайлаб вайрон қилинган, кейин эса қайта қуришнинг иложи бўлмаган. "Одамларга жой керак бўлса, ўзлари қуриб олишади" деган катта раҳбарлардан бири.
Шаҳар ҳудуди колхоз далаларига туташиб кетганлиги сабабли, ён- атрофда халқ уй қуриб, яшайдиган жой йўқ. Колхоз-совхозлар ўз ҳудудини шаҳар тасарруфига ўтказишни исташмайди, халқ эса йилдан йилга кўпайиб бораяпти. Мусулмонни биласиз, ҳовлисида беш олтита чурвақа чувиллаб, ўйнаб юрмаса кўнгли тўлмайди. Ўша чурвақалар ҳам бир кун улғайиб уйланиши, оилали бўлиши, уларгаям алоҳида уй-жой қуриб бериш кераклиги раҳбарларнинг парвойигаям келмайди.
Раҳбарлар йўлини топмаса-да, одамларнинг ўзи бир йўлини топишди. Дарё ташлаб кетган ўзандан аввал экиш учун майдон ажратишиб, кейин эса ўша ёқдан бир хонали, икки хонали уйлар қуриб, кўчиб кела бошлашди.
Самозахват дейишади бу ерниярим қўшнилар ўзларича.. Яъни ўзбошимчалик билан ер олиш эди. Дарё ўзани бўлгани сабабли, бу ердаги уйларга ҳужжат берилмайди. Давлат томонидан муҳофаза этилмайди, қурилаётган уйлар, кўчаларга ном берилмайди, рақамлаштирилмайди ва рўйхатдан ўтеазилмайди.Содда халқнинг эса парвойи фалак. "Бошпана қуришга жой бўлса бўлди-да"- деб гапириб қўяди Баҳром. Уларга уй учун, ҳовлиси ёки экилган полизи учун ҳеч кимнинг келиб солиқ сўрамаслиги муҳим.
Мабодо тошқин бўлиб уйларни сув босиб кетган ҳолда, ҳукумат уй эгаларига ҳеч қанақа ёрдам бермайди.
"Нима бўлса бўлар, кўпга келган улуғ тўй. Бошга келганини кўз кўрар",- дейишади яна.
Хуллас... бугун бир киши, эртаси яна бири жой эгаллади. Кейин яна икки киши келиб тиканли сим билан ўраб, ўз майдонини аниқлаштириб кетди. Хуллас, икки ойда юздан ошиқ хонадон бу ерга келиб, жойлашди. Уйлар тартибсиз, дуч келган жойдан қурилавергани учун,бу ерда кўчаям, уйларнинг рақамиям йўқ эди. Кимдир бир хонали кичкина кулба қуриб кўчиб ўтганига хурсанд, ким олти -етти хонали данғиллама иморат қурилиши билан банд, кимдир ҳалиям капада яшаб, яхши кунларга умид қилиб юрибди
@ibratli_sozlar Телеграм
Мафия отаси номли хикоя укийсизларми? 🤔
Anonymous Poll
81%
Ха
19%
Йук
МЕХМОН БАЛО ОФАТЛАРНИ ОЛИБ КЕТАДИМИ Бир аёл Расулуллоҳнинг
МЕХМОН БАЛО ОФАТЛАРНИ ОЛИБ КЕТАДИМИ?

Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар.
Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар.
Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар.

Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу.
Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эгиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар.

Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.

#Мулоҳаза

✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹

@ibratli_sozlar
Qizlar uchun shunaqa zo 39 r kanal topdim
Qizlar uchun shunaqa zo'r kanal topdim🤩👗 fasonlani vapshe asallari shotta💛 tez qo'shilvolamiz🌷

𝐅𝐀𝐒𝐎𝐍 𝐓𝐑𝐄𝐍𝐃𝐈🤍 ~ qizlani eng sevimli kanali💕
Sevganim Alloh U chi U Sevganimning hadyasi balki
- Sevganim Alloh...
- U-chi?
- U Sevganimning hadyasi... balki sinovi...
Borligi uchun shukur...!


@ibratli_sozlar
БЕСАБРЛАР фожеа Жамшид ва Анора унаштирилганди Улар бир
​​📝БЕСАБРЛАР...
(фожеа)

Жамшид ва Анора унаштирилганди. Улар бир-бирларини севиб турмуш қураëтгандилар. Иккалалари хам ўқимишли ўзига тўқ оиладан едилар. Унаштирилган ëшлар хар куни кечқурун "учрашув"га чиқишарди. Шундай учрашувларнинг бир кечаси еди. Хадисларда келадики никохсиз аëл ва никохсиз еркак хилватда қолишса учинчи киши шайтон бўлади. Шайтон икки ëшни хаëлига хар хил вас васлар сола бошлади... Шайтон уларни фахш иш қилишга ундарди. Иккаласига хам бузуқликни маслахат қила бошлади. Борган сари шайтон ниятига ета бошлади. Улар ëшлик қилиб шайтоннинг маслахатига кирдилар. Улар енг дахшатли хатога қўл урдилар. Бу шармандаликдан хилват деворлари бузилиб ëрилай деди... Кунлар кетидан кунлар ўта бошлади. Орадан уч ой ўтгандан сўнг Анора xомиладор бўлганлигини сеза бошлади. Навбатдаги учрашувда Жамшидга ахволини тушунтирди. Жамшид дахшатга тушди. Ахир улар хатто никохдан хам ўтмаган едиларда. Катта хато қилиб қўйганини англаб ета бошлади, ўйлаб ўйлаб бир қарорга келди. Бўлар иш бўлди енди фақат бир чора колди. Туйни тезлаштираман. Хомиланг тўйдан олдин бўлганини хеч ким билмаслиги керак. Биласан Ота онам қанақа хурматга ега еканлигини. Сени оиланг учун хам мени оилам учун хам бу катта шармандалик. Анора: шундайга шундайкуя лекин одамлар бола туғилгач барибир хақиқатни билишадику. Жамшид: сен уëғини ўйлама. Тўйдан кейин бир йилга асал ойига кетамиз хаммаси жойига тушиб кетади тушиндингми... Тўй ой охирига белгиланди. Икки тараф хам тайëргарлигини кўра бошлади. Аммо бу тўй бўлиши тақдирларига битилмаган екан. Жамшиднинг отаси кутилмаганда автохалокатга учради. Нексия машинасини катта юк машинаси мажағлаб устидан босиб кетди. Шу сабабдан Жамшиднинг отаси ўша жойида тил тортмай омонатини топширган. Йигирма кундан сўнг тўй булиши керак бўлган хонадонда аза бошланиб кетди.... Орадан бир хафта ўтгач Анора Жамшидга телефон орқали енди нима киламиз дея вахимали савол берди. Жамшид шундай жавоб қилдики бу сўзлар Анорани юрагини яралади. Енг охирги чора болани олдирамиз. Нимаа? ўз боламизни ўлдирамизми? Ахир нега тушунмайсан отам ўлди. Енди тўй бўлмайдикуу. Ел юрт олдида шарманда бўламизку. Агар мени десанг болани олдирамиз. Бошка чора йўк ахир... Анора рози бўлди. Аммо касалхона шифокорлари Жамшидни бир четга чақиришиб, вакт енди кечлигини, Агар хомила олдирилса Аноранинг хаëти хаф остида қолиши мумкинлигини айтишди. Агарда тирик колганда хам бошқа фарзанд кўра олмаслиги мумкин... Шармандаликдан қўрққан Жамшид Анорадан хақиқатни яширди. Шунчаки бу шифохонада бугун иложи йўқ екан дея у ердан чиқиб кетишди. Жамшид қидира қидира охири шахар четидаги бир шифохона ходимлари билан катта пул евазига қабих ниятини амалга оширишга келишди. У ўйладики болани олдирсак шармандаликдан қутилиб хаммаси изига тушиб кетади... Аммо биз хаëтни емас, хаëт бизни бошқарар екан... Анорани хомиласини аборт қилишгач алохида палатага жойлаштиришди. Анора ўша кеча оғриққа чидолмасдан йиғлай йиғлай тонга яқин бомдод кириб келмасдан жон таслим қилди. Ўлим сабаблари жуда кўп қон йўқотган шу сабаб организим кучли оғриққа дош бера олмаган. Ана енди хақийқий фожиа содир бўлган еди. Шифохона ўриндиғида афсусларга кўмилиб хадеб пешонасини деворга ураëтган Жамшид енди ўзини қандай кечира оларкан. Ха Жамшидни қонун хам кечирмади. Катта хатога йўл қўйган Жамшидни хамда ўлиши 75% лигини била туриб хомилани олишган шифокорлар хам қонун олдида айбдор деб топилиб озодликдан махрум етилишди!!! Ей азиз Одамлар! Бу хикоядан ўзингизга ибрат чиқариб оласиз деган умиддаман! Шайтон алдаб қўйишидан сақланинг! Ей азиз одамлар тақдирингиз қора кунлардан емас, балки нурли нурафшон кунлардан иборат бўлсин...


@ibratli_sozlar

3649838

Каналов

185360223

Сообщений