Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари Россия Федерацияси
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари:

🇷🇺 Россия Федерацияси

Москва
:
📍Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).
☎️ +7 (925) 045-47-44.

Санкт-Петербург:
📍Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй.
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси.
☎️ +7 (951) 680-95-97.

Екатеринбург:
📍Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.
☎️ +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.

Новосибирск:
📍Манзил: Новосибирск шаҳри, Семьи Шамшиных кўчаси, 30-уй.
☎️ +7 (953) 862-00-07.

Самара:
📍Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.
☎️ +7 (925) 750-87-57, +7 (925) 279-45-13.

Уфа:
📍Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис.
☎️ +7 (925) 373-97-65, +7 (347) 216-33-43.

Воронеж:
📍Манзил: Воронеж шаҳри, Дзержинский кўчаси, 3А-уй.
☎️ +7 (906) 030-16-89.

Тула:
📍Манзил: Тула шаҳри, Михеева кўчаси 17 уй, 14 хона.
☎️ +7(936)251-76-21.

Краснодар:
📍Манзил: Краснодар шаҳри, Цезар Куников кўчаси, 18-6-4
☎️ +7 (999) 553-88-19.

Волгоград:
📍Манзил: Волгоград шаҳри, Калинин кўчаси, 2а-уй.
☎️ +7 (999) 553-44-03.

Нижний Новгород:
📍Манзил: Нижний Новгород шаҳри, Малая Ямская кўчаси, 63-уй, 11-хона.
☎️ +7 (996) 567-56-98

Ханты-Мансийск:
📍Манзил: Нижневартовск шаҳри, Мира кўчаси 14 П
☎️ +7 (964) 631-03-00, +7 (346) 631-00-15

Иркутск:
📍Манзил: Иркутск шаҳри, Советская кўчаси, 124 В-уй
☎️ +7 (924) 995-07-07.

Амур:
📍Манзил: Благовещенск шаҳри, Горький кўчаси 87-уй
☎️ +7 (925) 657-67-18

Красноярск:
📍Манзил: Красноярск шаҳри, Батурина кўчаси, 7-уй.
☎️ +7 (926) 379-44-22

Пермь:
📍Манзил: Пермь шаҳри, Революция кўчаси, 5/1-уй, 106-офис.
☎️ +7 (925) 884-01-01

🇰🇷 Корея Республикаси

Квангжу
:
📍Манзил: 광주광역시 광산구 사암로 359 (월곡동) (3 층)
359, Saam-roo, Kvansan-gu, Kvangju (Volgok-dong) (3-қават)
☎️ 070-4252-2772, 062-962-0201, 062-962-0205 (факс).
E-mail: migrationuzkr@gmail.com
Telegram: @migrationuzkr

🇹🇷 Туркия Республикаси

Истанбул:
📍Манзил: Levent Mah. Levent Cad. Lale Sk. No8 Beşiktaş, İstanbul, Türkiye
☎️ (+90212) 229-00-75, 323-20-37, (+90507) 477-53-17 Факс: (+90212) 323-20-40
Telegram: +998 90 019 00 77
E-mail: abd68_68@mail.ru

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси

📍Манзил: Чимкент шаҳри, Бейбитшилик кўчаси 64-уй, ☎️ +77053123670, +77172954587

☎️ Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Германияга фуқароларни ишга жалб қилиш борасида Ташқи меҳнат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияга фуқароларни ишга жалб қилиш борасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Мексика орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлганлар огоҳлантирилди АҚШнинг
Мексика орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлганлар огоҳлантирилди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантириб, АҚШга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишга чақирган.

«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда.
АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахсларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган. Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз»,
- дейилади АҚШнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси баёнотида.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган
🇩🇪 Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гётe институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
📍Германияга бориш харажатларини қоплаш;
📍турар жой харажатларини қоплаш;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
📍қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил;
📍қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.

Рўйхатдан ўтиш

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига
🇹🇩 Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

📍25-45 ёш бўлиши;
📍рус ёки инглиз тилини билиши;
📍қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
📍архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
📍судланмаган бўлиши.

Мутахассисликни тасдиқловчи диплом ёки сертификат тақдим этилиши шарт.

🕖 Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
💵 Ойлик маош – 720 АҚШ долларидан бошланади (нетто, солиқсиз иш ҳақи).

Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:

📍 Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
📍Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
📍ётоқхона;
📍бир маҳал овқат (тушлик);
📍тиббий ва бошқа суғурталар;

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кириб келаётган Янги 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кириб келаётган Янги – 2023 йил билан барчани самимий муборакбод этади.

Янги йилда барчангизга бахт ва омад, оилавий тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.

Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ 2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ Ахборот каналларимизни кузатиб
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ: 2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Eslatma Янги йил байрамида неча кун дам оламиз
#Eslatma

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олади:

31 декабрь — шанба (Президент фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳнат
🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг қурилиш компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан техник стажёрлик дастури бўйича номзодлар қурилиш ишларига ишга таклиф этилади.

📍Бетон қуйиш учун майдонни тайёрлаш ва бетон қуйиш (иш мазмуни билан танишиш учун ҳавола 👉 https://youtu.be/js3Mg7U8cto, https://youtu.be/BmbOTYKxY8Q).

Номзодларга қўйилган талаблар:
📍Япон тилини билиш даражаси: N5-N4;
📍18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
📍Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
📍Судланмаган бўлиши;
📍Иш муддати: 3 йилдан 5 йилгача.

Ойлик маош – 235 минг йена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

Фуқаролар икки марта ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

Биринчи суҳбат 10 ва 11 январь кунлари ўтказилади.

🕐 Иш вақти: ҳафтасига 40 соат; (қўшимча иш соатлари учун алоҳида оширилган миқдорда ҳақ тўланади).

🛫Иш берувчи томонидан авиачипта қоплаб берилади.

Ишга қабул қилинганлар Японияга боргандан сўнг, 1 ой муддатда тайёрлов мослаштириш курсини ўтайди. Шу даврда ойлик маош 145 минг йенани ташкил этади (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

👉 Рўйхатдан ўтиш:

Номзодлар 2022 йил 29 декабрь соат 10:00 дан 30 декабрь 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.

Изоҳ: Сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловларда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

506637

Каналов

2365983

Сообщений