Мир Акбар Раҳманкулов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият
Мир-Акбар Раҳманкулов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | YouTube
Жаҳонда кун якунлари Россия 63 нафар Япония фуқаросига
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Россия 63 нафар Япония фуқаросига, жумладан, бош вазир ва бир қатор вазирларга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Японияда бу қадам "мутлақо номақбул" деб баҳоланди;

▫️ Қозоғистонда 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши белгиланди. 30 дан ортиқ моддаларга ўзгартиришлар киритилади;

▫️ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррельнинг айтишича, ҳозир ЕИнинг Россия газидан воз кечиш режаси йўқ;

▫️ ЖССТ: COVID-19 пандемияси даврида глобал ортиқча ўлим сони 15 миллион кишини ташкил қилди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Россия объявила о введении санкций против 63 японских граждан, включая премьер-министра и ряд министров. В Японии этот шаг назвали "абсолютно неприемлемым";

▫️ в Казахстане назначили общенациональный референдум по поправкам в Конституцию на 5 июня. Изменения коснутся более 30 статей;

▫️ глава европейской дипломатии Жозеп Боррель заявил, что сейчас у ЕС отсутствуют какие-либо планы отказа от российского газа;

▫️ ВОЗ: глобальная избыточная смертность в период пандемии COVID-19 составила 15 млн человек.

Telegram | YouTube
Молия вазирлиги 10 та энг йирик солиқ тўловчилар
Молия вазирлиги 10 та энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатини янгилади

Рўйхат 2021 йилнинг ноябрига нисбатан ўзгармаган, бироқ илгари ушбу компаниялар бюджет даромадларининг 36,4 фоизини таъминлаши прогноз қилинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 40,2 фоизгача ошган.

Telegram | YouTube
Келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус
❗️ Келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус президент қарори имзоланади

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Telegram | YouTube
Келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ
Келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам
Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда соҳа олдида турган вазифалар белгилаб берилди:

жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради. Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.

Telegram | YouTube
Voice of America Узбекистан стремится вступить в контакт
Voice of America: Узбекистан стремится вступить в контакт с талибами, не вызывая отчуждения Запада

По мнению Voice of America, Узбекистан стал ключевым партнером талибов по целому ряду вопросов, при этом не признавая временное правительство в Афганистане. «Эта тонкая позиция позволила ему начать изучать возможности экономического сотрудничества с Кабулом, не вызывая отчуждения у США и других западных стран, которые стремились изолировать Афганистан путем конфискации активов и других санкций».

Отмечается, что за краткосрочный период Узбекистан стал ключевым узлом доставки гуманитарной помощи в Афганистан, заслужив признательность стран-доноров.

Также обращается внимание на то, что Ташкент учитывает экономические вопросы с перспективой обеспечения безопасности торгового пути из Узбекистана через Афганистан в пакистанские морские порты.

В публикации подчеркивается, что Ташкент убедил ЕС вернуть дипломатов в Кабул, и надеется, что США тоже предпримут аналогичные шаги. Тем не менее, Узбекистан в вопросах официального признания намерен придерживаться общей позиции с международным сообществом.

Telegram | YouTube
Voice of America Ўзбекистон Ғарбни узоқлаштирмасдан Толибон билан
Voice of America: Ўзбекистон Ғарбни узоқлаштирмасдан Толибон билан алоқа ўрнатишга интилади

Voice of America'нинг
ёзишича, Ўзбекистон Афғонистондаги муваққат ҳукуматни тан олмаган ҳолда бир қатор масалалар бўйича Толибоннинг асосий ҳамкорига айланган. "Бу нозик позиция унга Афғонистон активларини мусодара қилиш ва бошқа санкциялар орқали яккалаб қўймоқчи бўлган АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини ўзидан узоқлаштирмасдан Кобул билан иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини ўрганишни бошлашга имкон берди".

Қайд этилишича, Ўзбекистон қисқа муддатда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш бўйича асосий марказга айланиб, донор давлатларнинг миннатдорчилигини қозонган.

Шунингдек, Тошкент Афғонистон орқали Покистон денгиз портларига ўтадиган савдо йўли хавфсизлигини таъминлаш истиқболи билан иқтисодий масалаларни ҳисобга олганига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Нашр Тошкент Европа Иттифоқи дипломатларини Кобулга қайтаришга кўндирганини таъкидлаб, АҚШ ҳам шундай қадамлар қўйишига умид қилмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон расмий тан олиш масалаларида халқаро ҳамжамият билан умумий позицияга амал қилиш ниятида.

Telegram | YouTube
Анвар Асамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан қишлоқ
Анвар Асамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об ҳаво шароити кузатилганлиги
❗️ Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити кузатилганлиги боис, 2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.

Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Telegram | YouTube

3649838

Каналов

177403268

Сообщений