Оилада айниқса қарорлар қабул қилишда вазиятни тўғри юритиш
Оилада айниқса, қарорлар қабул қилишда, вазиятни тўғри юритиш ёки изга солишда хотиржамлик, босиқлик ўта муҳимдир. Ўзни хотиржам кўрсатиш эмас, ҳақиқатан хотиржам бўлиш керак.

Самoлётга минганлар билади, фавқулотда ҳолат содир бўлганида фарзандли ота ёки онага кислород ниқобини аввал ўзи тақишини кейин фарзандларига тақишни ўргатади. Нега?
Чунки ўзи хотиржам бўлмаган киши вазиятни муносиб баҳолай олмайди, тасарруфни йўқотади, тўғри қарор қабул қила олмайди.

Хотиржамликка эришиш учун эса оила бошлиғи нима истаётганини, тарбиядаги кўзлаган мақсади нима эканини ва унга қайси йўл билан борилишини аниқ билиши керак. Бир оғиз сўз билан айтганда, йўл харитасини чизиб олиши зарур.

© Икром Шариф

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
ТУРКИЯГА КЕЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА Бош консулхонага мурожаат қилаётган
Forwarded from Istanbul2020
ТУРКИЯГА КЕЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🦠Бош консулхонага мурожаат қилаётган фуқароларимиз орасида Туркияга сайёҳ бўлиб келиб маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари “ижобий” чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

‼️Шу муносабат билан Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

✔️Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўладилар. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланадилар ва харажатлар суғурта ҳисобига қопланади.

✔️Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз хисобларидан коплайдилар ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази(асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади (мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманида жойлашган “Мимар Синан” номидаги ётоқхона карантин маркази сифатида хизмат қилади).

✔️COVID-19га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.

✔️COVID-19га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин бўлади. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг «Hayat Eve Sığar» (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.

‼️Юқоридагиларни инобатга олиб, Бош консулхона яна бир бор Туркияга келишни режалаштирган фуқароларимизга тиббий суғурта расмийлаштиришларини тавсия қилади ҳамда суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақиради.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona
Бола китобни хўрозқанд каби татиб кўра олиши керак
«Бола китобни хўрозқанд каби татиб кўра олиши керак» – болалар учун мўлжалланган китоблар: Туркия тажрибаси

Юртимизда ноширлик фаолиятининг бугунги аҳволи қандай? Хусусан, болалар учун мўлжалланган китобларнинг сон ва сифати талабга қай даражада жавоб беради? Миллатнинг эртаси бўлган авлод бугун қанча вақтини мутолаа билан ўтказмоқда? Замонавий гаджетларга кун сайин кучлироқ боғланиб бораётган бу авлодни қандай қилиб китоб билан дўст қилиш мумкин?

Албатта, бу каби саволлар миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсонни жиддий ўй ва хавотирга солиши табиий. Зотан, шу нарса аёнки, агар ушбу масалалар ечимини топишга бугун жидду жаҳд қилинмаса, эртага кеч бўлиши мумкин...

Мана шундай бир вазиятда соҳага оид хориж тажрибасини ўрганиш ва уларни амалга татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Kun.uz мухбири Отабек Тиллаев болаларга мўлжалланган китоблар ва уларнинг нашр этилиши билан боғлиқ жараёнлар Туркияда қандай йўлга қўйилганини ўрганди.

👉Тўлиқ мақолани ўқиш
Орамизда 7 рақамини ўта қатту яхши кўргани учун
Орамизда 7 рақамини ўта қатту яхши кўргани учун яқинда телефон рақамини «етти»лаштирган, бу ҳам етмагандай, бугун «подписчик»лари сонини ҳам «етти»лаштираётган одамлар бор.

Айтишларича, авваллари туппа-тузук бола бўлган бу йигитни Туркияга келиб вакцина олгандан бери кимсан масонлар қўллаяптиймуш🤔.

Дилфуза-ю Денизларнинг, Матлуба-ю Малакларнинг, Севара-ю Севдаларнинг, Гулмира-Гулларнинг, Нафиса-ю Несринларнинг, Юлдуз-у Йилдизларнинг, Барно-ю Баҳарларнинг, Дилдора-ю Даряларнинг, Шахноза-Шеҳназларнинг незаменний абиси бўлган бу йигит ҳозир Истанбул ёмғирлари остида «аканг кучайди уже»ни ёқволиб мазза қилмоқда.

Ким ҳақида гап бораётганини топган одамга авиабилетлар вечний текин😊

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
kunsavoli 50 минг сўм пул ва 1 дона
#kunsavoli

50 минг сўм пул ва 1 дона Xiaomi Mi Note Pro учун бир инсонни кўплашиб ўлдириш... Бунинг учун одам қанчалик ваҳший бўлиши керак?

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Айни пайтларда миллиардер Безос ўзининг Blue Origin компанияси
Айни пайтларда миллиардер Безос ўзининг Blue Origin компанияси ракетаси билан тарих яратишга ҳозирлик кўрмоқда.

Космос сафарида 57 ёшли Безосга унинг укаси Марк Безос, 82 ёшли Уолли Фанк ва 18 ёшли Оливер Дэемен ҳамроҳлик қилади.
Ушбу ноёб тажриба атиги 11 дақиқа давом этиши кутилмоқда.

Парвоз бугун Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Томоша қилиш учун ҳавола.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Аллоҳ ушбу тонгни нурафшон айласин Кўнглимизни хотиржам юзимизни
Аллоҳ ушбу тонгни нурафшон айласин!

Кўнглимизни хотиржам, юзимизни эса нурли қилсин! Қалб дунёмиздаги орзуларимиз, ниятларимиз ижобат бўлсин!

Қурбон ҳайитининг жами шукуҳи ва баракоти Сизга бўлсин!

БАЙРАМ МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
Укамиз Сирожиддин Ўсаров Она номли шеъримизни ўқибди Ярамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укамиз Сирожиддин Ўсаров «Она» номли шеъримизни ўқибди. Ярамиз янгиланди...

Жонга тегди майда ташвишлар яна,
Ҳиссиз жимжималар бўлди эрмагим.
Қанча соғинмайин бормадим, Она,
Охири тош бўлиб қотди юрагим...

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota
Аллоҳим мен бошқа шафтоли емайман Туркиянинг Шом чегарасига
«Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман...»

Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди.

Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларнинг қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё...

Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлса-да, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.

...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлса-да, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган.

Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач, севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон кучли портлаш юз берган. Яъни қизча ўша шафтолини оламан, деб портламай қолган снарядни босиб олган экан...

– Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, – деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, – аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади: «Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!» дейишларига юрагим дош беролмаяпти...

Онанинг гапларини эшитишга бошқа қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...

Бир дона шафтоли қанча туришини билмадиму, Ватанимни жудаям соғиниб кетдим.

© Муаззам Иброҳимова

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Атрофимизни қумдан қурилган саройлар ўраб олаётгандек туюляптими сизга
Атрофимизни қумдан қурилган саройлар ўраб олаётгандек туюляптими сизга ҳам?

Ҳамма нарса турфа хил иллюзияларга боғланиб бизга тақдим этиляпти.

Ҳатто ривожланиш ва муваффақият сўзларини эшитган ёшлар тасаввурида пули ҳаддан зиёд кўп, мансабдор, амалдор ёки ҳамманинг кўнгил торларини чертувчи сўзларни топиб гапира оладиган сўзамоллар гавдаланадиган бўлиб қолди.

Бир ойлик даромадингизни 1000 долларга етказинг, сизга лидерликни ўргатамиз, деган баландпарвоз гаплар камдек, энди мансаб эгалари китоблар битиб, Гарвардда бошқалар меҳнати эвазига ўқиганларини муваффақият, деб кўрсата бошлашяпти.

Қачон ёшларга Стив Жобсни мақтаётганимизда, унинг пулига эмас, ишга нисбатан масъулияти ва талабчанлигига урғу бера бошлаймиз?

Қачон Билл Гейтс ҳақида гапираётганимизда унинг бойлиги ёки қайсидир ўқишни ташлаб кетганига эмас, изланувчанлигига кўпроқ эътибор қаратамиз?

Қачон Илон Маск ҳақида тўлқинланиб гапираётган чоғимиз, унинг ҳозирги бойлиги қанчалигига эмас, ихтироларига, кашфиётларига диққат қиламиз?

Қачон?

Қачон Youtube каналларимизда олди-қочди гаплар эмас, ихтирочилик қобилиятини шакллантиришга қаратилган видеолар пайдо бўлади?

Қачон биз чинакам интилувчан, техник ва технологик кашфиётларга қизиқувчи, таҳлилий, танқидий фикрлай оладиган ёшларни ривожлантиришни бошлаймиз?

Қачон ёшларимизга муваффақият пулдор, мансабдор ё амалдор бўлишда эмас, ҳеч бўлмаганда биргина одамни оғирини енгил қила олишда эканлигини ўргата бошлаймиз.

Кузатиб кўрсангиз, баландпарвоз гаплар билан "Cизга бизнес юритишни ўргатаман, маркетингдан сабоқ бераман", деяётган кўплаб спикерлар ўзлари негативлар билан ишлай олишмаётганини сезасиз.

Ахир маркетинг ва реклама билан шуғулланар экансиз, сизга нисбатан негативлар бўлиши мумкинлиги аввалдан ҳисобга олинади. Ҳатто маркетингни ўрганаётган ҳар бир бўлажак маркетологларга "негативлар билан ишлаш", деган алоҳида дарслар ўтилади.

Бироқ биздаги "муваффақият эгалари" ўзлари ҳам айнан мана шу услубни билмасликларининг ўзиёқ, уларнинг муваффақиятлари иллюзиядан бошқа нарса эмаслигини исботлаётгандек гўё.

Шу ўринда ҳамиша ўзимга, яқинларим ва фарзандларимга такрорлаб юрадиган сўзларим:

Чинакам муваффақият — бир бурда нон есанг ҳам, уни ҳалол пулга сотиб олаётганингдир. Чинакам муваффақият — аввал ўзинг илм ўрганишинг, сўнг уни бошқаларга ўргатишинг. Чинакам муваффақият — кўнгил хотиржамлиги, севимли ишингни қила олишинг, борингга қаноат, неъматларга шукр қила олишдир!

Пул, машҳурлик, обрў-эътибор — булар ҳаммаси биз инсоният учун қила олишимиз мумкин бўлган холис ишларимиздаги бир ёрдамчи воситалар, холос.

Йўлак охирига етганингда, суратдаги шардек катталашиб кетасан, деб уқтиришади. Бироқ қанча югар-югур, харажату ҳаракатлар билан охирига етиб бориб қарасанг, ҳали ҳам ўша-ўша турган бўласан.

© Гавҳар Насруллоҳ

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

2819099

Каналов

109137067

Сообщений